Мадина Мумтозни табриклаймиз!

0

Бугун актриса ва хонанда Мадина Мумтознинг таваллуд топган куни. У 1990 йилнинг 10 октабрьида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Актриса 2 ёшлигиданоқ ўз ижодий фаолиятини бошлаган. Яъни театр саҳналарида қўшиқ айтиб рол ижро этган. Жумладан «Семурғ», «Сеҳрли тамбур», «Золушка» ҳамда болалар спектаклларида бош ролларни ижро этган. 8 ёшидан у «Тантана болалар ашула ва рақс дастаси» иштирокчиси бўлган. Актриса ва хонанда Мадина Мумтоз 2010 йилда «Ниҳол» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Каналимиз номидан Мадина Мумтозни бугунги таваллуд айёми билан чин кўнгилдан қутлаб қоламиз.