Навоийда мудҳиш ЙТҲ: «Нексия» юк машинаси билан тўқнашди, 7 киши ҳалок бўлди

0

2018 йил 10 октябрь куни соат 01:20 атрофида Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа—Кармана» йўлининг 188-километрида «Nexia» машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «SHAANXI SX» русумли юк автомобили билан тўқнашди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиларидир.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

Ғафур Раҳматов, 1985 йилда туғилган;

Интизор Жўраева, 1986 йилда туғилган;

Зарнигор Жўраева, 1991 йилда туғилган;

Фаёз Шахриёров, 1987 йилда туғилган;

Асадбек Ғуломов, 2010- йилда туғилган;

Шохрух Ғуломов, 2013 йилда туғилган;

Фирдавс Собиров, 2016 йилда туғилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here