Нурмагомедов UFC президентига қандай таҳдид қилди? (фото)

0

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ташкилот раҳбари Дэйн Уайтга автомобилига зарар етказиш билан таҳдид қилди. У Инстаграмда Уайт ғолибнинг камарини бермаганида, буни қилиши ҳақида ёзган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Дэйн Уайт, сенинг менга камарни берганинг туфайли омадинг келди, акс ҳолда мен сенинг автомобилингни йўқ қилиб ташлардим. Сенинг автотураргоҳдаги жойинг қаерда эканлигини биламан», – деб ёзади спортчи. У қўлида чемпионлик камарини ушлаб тургани тасвирланган суратни ҳам эълон қилган.

Изоҳларда UFC раҳбари бу ҳақида жангчининг отасига айтиб беришини билдирган.