“Она тили” дарслигида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг туғилган йили хато кўрсатилган

1

Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синфи учун мўлжалланган “Она тили” дарслигида математик аллома, алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмийнинг туғилган йили хато кўрсатилган. 13-бетдаги 29-машқда “Муҳаммад Хоразмий 873 йилда таваллуд топган” деб ёзилган.

Аслида олим 783 йилда туғилган. 850 йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. Дарсликдаги нотўғри маълумот асосида мантиқан фикр юритилса, аллома вафот этганидан 23 йил кейин “қайта туғилган» бўлиб чиқади.

2017 йили “Манъавият” нашриётида чоп этилган мазкур дарсликни Низомиддин Маҳмудов, Абдуҳамид Нурмонов, Абдулҳай Собиров, Дилоро Набиева, Абдураҳим Мирзааҳмедовлар тузган.

Қўлланма Ўзбекистон ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Манба: Turon24.uz

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here