Сурхондарёда курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўз жонига қасд қилди…

1

 

Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги ахборот технологиялари коллежида таҳсил олган 17 яшар қиз ўзи яшайдиган ҳовлидаги оғилхонада жонига қасд қилган. Аниқроғи, ўзини осиб қўйган. Бунга 18 ёшли курсдошидан икки ойлик ҳомиладор экани ҳақида хабар топиши сабаб бўлган. Қиз бу шармандаликка чидай олмабди.

Отасининг айтишича, қизи билан учрашиб юрган йигит негадир ғойиб бўлган.

— Мен уйдагиларга қизимни ўша йигитникига олиб бориб қўйишни буюрдим, — деди у. — Аммо йигитнинг уйидагилар ҳомиладор келин уларга керак эмаслигини айтиб қизимни ортга қайтаришди. Бу ҳолат икки карра такрорланди. Шундан кейин бечора қизим жонига қасд қилди…

Яна марҳуманинг отаси айтиб ўтдики, бу масалада ҳали қизи ҳаёт бўла туриб маҳалла қўмитасига, милицияга ёрдам беришларини сўраб мурожаат этган. Улардан икки ёшни ҳеч қурса ЗАГС дан ўтказиб қўйишда кўмак сўраган. Ёрдам беришмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотидагилардан қизини шарманда қилган йигитга нисбатан жиноий иш очишларини талаб қилган. Бу талаби ҳам адо этилмаган. Улар йигит ва қиз орасидаги муносабат икковларининг ўзаро рози-ризолиги билан амалга оширилганини айтишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари жуда тўғри айтган. Давлатимиз қонуни талабига кўра, ўзаро рози-ризолик асосида юритилган ишқий муносабатлар жиноят ҳисобланмайди.

Аммо маҳалладагилар томошабин бўлиб туришмаган экан. Бу ҳақда ўша қиз яшаган маҳалла фаолларидан бири гапириб берган. Унинг айтишича, йигит шу қизга уйланишни жуда хоҳлаган. Бироқ ота-онаси рози бўлмаган. Ҳомиладор келин керак эмас деб туриб олган. Улар ҳам билишмаган. Қиз ўйлаб ўтирмай, жонига қасд қилиб қўйиши етти ухлаб тушларига кирмаган-да.

ca-news. org

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here