«Тошшаҳартрансхизмат» ходимасини ҳақорат қилган «Дамас» ҳайдовчисига қандай жазо тайинланди?

0

Ижтимоий тармоқларда ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл ва автобус бекатида тўхтаб йўловчи олиш билан шуғулланадиган “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган можаро тасвирланган видеоёзув тарқалганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, «Дамас» ҳайдовчисига Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди томонидан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, шунингдек, у 368 минг сўмлик жаримага тортилган.

ИИББнинг қайд этишича, ички ишлар ходими метрополитендаги постда хизмат олиб борган, у йўриқномада белгиланган тартибда иш кўрган. У постни ташлаб, тартибни сақлаш учун чоралар кўргани айтилади: ходим яқин орадаги патруль-пост хизмати нарядини чақирган. Шундан сўнг ходим постга қайтиб кетган.

Афсуски, шу воқеани кўриб турган бирор эркак на ҳайдовчига танбеҳ берди, на аёлни тинчлантирди. Юртдошларимизнинг фуқаролик бурчига муносабати шунақа, дейилади ИИББ хабарида.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here