Тушлик ва кечки овқат энди бир стаканда!..

0

Россиянинг “ITMO Future Texnologies” университетининг битирувчилари “FOYT” лойиҳасини ишга туширишди, улар бир неча таомнинг ўрнини боса олувчи энергетик коктейлларни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «78.ru» нашри университет матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу маҳсулотдан фойдаланишдан олдин уни сув билан аралаштириш керак.

Бундай коктейлларнинг бошқачароқ кўринишлари аллақачон хорижий давлатларда мавжуд, аммо Россияда бу биринчисидир.

Коктейлларни яратишда олимлар одамларнинг бошқаларидан кўра камроқ фойдаланадиган моддаларга эътибор қаратдилар.

Мисол учун, маҳсулот инсон организмининг балиқ таркибидаги омега-3 ва омега-6 элементларига бўлган кундалик эҳтиёжининг 180 фоизини қоплайди.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.