«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ХУРРАМ СУЛТОНГА АТАЛГАН АЗА»

0

 

«Муҳташам юз йил» кўп серияли тарихий фильмини томоша қилганлар билади. Хуррам султоннинг ўлими бутун бошли империя ҳукмдори султон Сулаймоннинг қаддини букиб қўйган. Шубҳасиз, тарихий манбаларда ҳам бу ҳолатга алоҳида тўхталиб ўтилган.

Хуррам султонни бахти, қувончи, келажаги, борлиғи сифатида қадрлаган султон фавқулодда севган инсони, рафиқасидан, болаларининг онасидан айрилгач, довдираб қолганди. Бунга уч фарзандини тупроққа қўйгани қўшилиб, аламига алам қўшарди. Сулаймоншоҳ шундай кунларнинг бирида тўсатдан бир қарорга келди. Тўпқопи саройи аҳлига ўз фармонини эълон қилди. Бунга кўра, саройда қуллардан тортиб султоннинг оила аъзоларигача ҳаммаси аза тутиши лозим эди. Байрамлар, баланд овозда сўзлашишлар, кулиш, ҳазиллашиш ва шу кабилар қатъиян тақиқлаб қўйилди. Сарой ичкарисидаги жами ялтироқ, гўзал буюмлар, мусиқий асбоблар олиб чиқиб ташланди. Қулликдаги қиз-жувонларга юз-кўзларига бўёқ суриш ҳам тақиқланди. Бир сўз билан айтганда, барча султоннинг қайғусига шерик бўлиши, моткамда яшаши шарт дейилди.

Султон Сулаймон чуқур қайғу домига чўкди. Унга ёруғ дунёнинг сира қизиғи қолмади. Ҳар нафас олганда фақат Хуррам султоннинг қиёфаси кўз ўнгида гавдаланди. У айтган ҳар бир жумла султоннинг қулоқлари остида жаранглаб, миясини, кўксини кемираверди.

Унга ҳарамнинг, канизакларнинг ҳам қизиғи қолмаганди. Орадан маълум вақт ўтгач, бу ҳарам тарқатиб юборилди. Султон ҳеч кимни Хуррам султоннинг ўрнига қўя олмади. Хуррам султонга ўхшата олмади. Бундай нарсалар кўнглига сиғмади. Тўпқопи саройи ҳам худди у каби деярли сукут исканжасида яшайверди. Ҳайҳотдек саройнинг қабристондан фарқи қолмади.

Султон Сулаймон тўлиб кетган лаҳзаларида Гулфем исмли собиқ канизаги билан узоқ-узоқ суҳбатлар қурарди. Жамики дардини унга тўкиб соларди. Қачонлардир Гулфем билан ўтказган лаҳзаларни қур-қур ёдга оларди. Шу баҳонада бироз енгил тортгандек бўларди.

Ана шундай азадорликда, тушкунлик гирдобида султон Сулаймон 8 йил яшади. Сўнгги юришлардан бирида содиқ лашкарлар, вазирлар ва бошқа яқин инсонлар кўз ўнгида, жанг майдонида ёруғ дунёдан кўз юмди. Қолаверса, бир пайтлар чиппа ёпишган оғир дард ҳам Сулаймонни ортиқ яшашга қўймасди.

Шундай қилиб, усмонийлар империясининг энг адолатли, ботир, романтик султони, Ўзидан Муҳибий тахаллуси остида ажойиб шеърлар ёзиб қолдирган шоири ва Хуррам султон ўртасидаги муҳаббат қиссаси интиҳосига етди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here