Хабиб Нурмагомедов: Кейингиси ким?

0
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов дастлабки ҳимоя жангини ўтказди ва унда Конор МакГрегорни мағлубиятга учратди.

Энди у навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирча учта вариант бу борада эҳтимолга яқинроқ бўлиб турибди.

Тони Фергюсон

Бунга энг яқин вариант енгил вазндаги таниқли спортчилардан бири Тони Фергюсондир. У анчадан бери чемпионлик жангини ўтказишга лойиқ. Бироқ, жароҳатлар Тонига ҳалал бериб келмоқда. Бунгача унинг Хабибга қарши…

Жор Сен-Пьер

Шунингдек, Нурмагомедов камарни илк маротаба қўлга киритганида Жор Сен-Пьерга қарши жанг қилиш истаги борлигини айтиб ўтганди. Тўғри, у нисбатан оғирроқ вазн тоифасидаги дивизионда жанг қилади. Бироқ, Хабиб билан жанг учун у вазнини камайтиради.

Конорга қарши реванш

Ирландиялик спортчи реваншга тайёр эканлигини айтиб ўтганди. Бироқ, энди Нурмагомедов бунга рози бўладими? UFCнинг ўзига бу керакми? Назорат қилиш қийин бўлган икки спортчини яна октагонга ташлаш навбатдаги тартибсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, ишлаб олиниши мумкин бўлган мўмайгина пул реванш ташкил этишга сабаб бўлиши мумкин.

championat.asia