Зилзиладан улкан талофот кўрган Индонезия ҳукумати хорижий гуманитар ёрдамлардан бош тортмоқда

0

Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги кучли зилзила туфайли мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун келган хорижий ташкилот вакилларининг мамлакатдан чиқиб кетишларини талаб этди, дея хабар бермоқда»Channel News Asia».

Маълум қилинишича, ҳукумат талофотларни ўзи бартараф этишга қодир.

Ҳукумат шунингдек, ушбу ташкилотлар фақат маҳаллий гуманитар тузилмалар билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Сулавеси оролида содир бўлган 7,5 баллик зилзилада 1948 нафар киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, турар жой бинолари остида 150 мингдан зиёд одам қолиб кетгани тахмин қилинган.

Turon24.uz