Афғонистонлик фуқаро гиёҳванд модда ҳамда қуролларни қайиқ орқали Ўзбекистонга олиб кириб сотаётганда қўлга олинди

0

Сурхондарё вилоятида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, 1962 йили Бомиян провинциясининг Вараз туманидаги Тахт қишлоғида туғилган М.И.га нисбатан 19 йилга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Turon24 маълум қилди.

Аниқланишича, М.И. афғонистонлик шериклари билан 2 та полиэтилен қопда жами 45 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддаси ҳамда “Макаров” русумли пистолет ва 3 дона ўқни қайиқ орқали Амударёдан олиб ўтади. М.И. қирғоқда – Ўзбекистон чегарасида кутиб турган мижозига гиёҳвандлик моддасини 12 минг АҚШ долларига, пистолет ва ўқларни 300 АҚШ доллар миқдорида сотаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинади.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида бўлиб ўтган суд жараёнларида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди. М.И. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди, 246-моддаси 2-қисми, 273 моддаси 5-қисми, жиноят кодексининг 59-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here