Ака-укалар алимент ва кредит тўлашдан қочиб, Тайгадан паноҳ топишди…

0

 

Исми-шарифи сир тутилган қондош ака-ука Красноярск ўлкасида истиқомат қилишади. Бирининг бўйнида банкка тўлаши керак бўлган 1, 5 милион рубл қарз осилиб турибди. Иккинчиси хотини билан ажрашган. Икки фарзандига тўлаши керак бўлган алимент 600 минг рублдан ошиб кетган. Ака-ука сира қарзларни уза олишмади ва ўзаро келишиб Тайгага беркинишга қарор қилишди. Ўзлари билан милтиқ, ўқ-дори, болта, пича егулик олишди-ю, ғойиб бўлишди. Суд ижрочилари ака-укани анча вақт қидиришди. Ниҳоят изига тушишди. Маълум бўлдики, улар ўрмонда ерости уйчасини қуриб, кундузлари ов қилишган, мева, қўзиқорин теришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари икковини ҳам тутиб суд ижрочилари бўлимига олиб келишди. Энди алимент тўлашдан қочган эркак 15 кеча-кундузга озодликдан маҳрум этилиши ёки 150 соатлик мажбурий хизмат жазосига тортилиши мумкин. Банкдаги кредитни тўламаган ака ҳам яқин орада суд ҳукмига кўра тегишли жазога тортилади.

province. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc