Бугун Тошкентда содир бўлган ёнғин тахминан 3 соат давом этди

0

Тахминан соат 4:30 да Сергели тумани Спутник-7 мавзесида жойлашган шаҳар тери-таносил касалликлари диспансерига қарашли хўжалик эҳтиёжлари учун қўшимча жой сифатида фойдаланиладиган эски бинода ёнғин чиққан деб хабар бермоқда Уз24.уз нашри.

Ёнғин соат 5:44 да тўлиқ ўчирилган. Натижада бино ва томининг бир қисми ёнган. Жабрланганлар йўқ.

Ҳодисага электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.