Буюк Британияда ҳавони тозалайдиган автобуслар қатнови йўлга қўйилди

0

Британиянинг Саутгемптон шаҳрида ҳавони тозалашга ёрдам берувчи ноодатий автобус пайдо бўлди. Бу ҳақда “Design Feeds” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Саутгемптон Британиянинг энг ифлос шаҳари. Шунинг учун “Go-Ahead” транспорт компанияси бу муаммони тузатишга қарор қилди. У автобусни ифлосланган ҳавони қайта ишлайдиган ва тоза ҳаво чиқарадиган махсус фильтр билан жиҳозлади.

Бундай ҳолда 10 метр баландликкача ҳаво тозалигини таъминлаш мумкин экан.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.