Ганалик афсунгар бўғма илоннинг қаҳрига учради…

0

 

Ганада истиқомат қилувчи, исми-шарифи сир тутилган йигит афсунгарлик билан шуғулланар, бу ишда қўлга ўргатилган илонидан фойдаланарди. Илонни у тенгсиз сеҳргар сифатида қадрларди. Шу жонивор ёрдамида турли жодугарлик амалларини намойиш этар, пул эвазига мижозларга «қора жоду», «оқ жоду» каби афсунгарлик «хизматлар»ини кўрсатарди. Афсуски, илон барибир дўстлик қилмади. Яқинда йигит илонни бўйнига осганча дўстининг мотоциклида кетаётганди. Кутилмаганда дўсти бошқарувни йўқотди-ю, улар ҳалокатга учрашди. Илон эса шу вазиятдан фойдаланиб қолишни истади чоғи, эгасини бўға бошлади. Бахтга қарши ўткинчилар ҳам афсунгар йигитга ёрдам бера олишмади. Илон эгаси жон бергандан кейингина нари кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ганада бундай афсунгарлар ҳар қадамда учрайди. Улар халқнинг кучли ишончи, соддалигидан фойдаланиб, алдов, гипноз ёрдамида пул ишлашади. Лекин худо ҳаммасини кўриб, эшитиб турганини ўйлашмайди. Худди афсунгар каби ўзлари қазиган чуқурга қулагачгина кўзлари очилади. Лекин кеч бўлади.

Масалан, шу йил июль ойида Нигерияда террорчилар, ҳарбийларга гўё ўқдан асровчи тумор ясаб сотадиган афсунгар ҳам ўзи ясаган ўша туморнинг касрига қолди. Ҳарбийлар туморни синаб кўришни талаб қилишди. Афсунгар уларнинг хоҳишини адо этишга мажбур эди. Надоматлар бўлсинки, тумор уни ўқдан асрай олмади. Афсунгар ҳалок бўлди.

GhanaWeb

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc