Ҳабиб Нурмагомедовга «Доғистон халқ қаҳрамони» унвони ва «Олтин бургут» нишони берилади​

0

Мутлақ жанглар чемпионати «UFC»нинг енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга “Доғистон халқ қаҳрамони” унвони ва “Олтин бургут” нишони берилади.

«Регнум» агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда полковник Магомед Танкаев номидаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш фонди маълум қилган деб ёзади Darakchi.uz нашри.

Айтиш жоизки, республиканинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва маданий тараққиётига улкан ҳисса қўшган фуқароларга берилувчи бу мукофот 13 йил аввал имом Шомил номли халқаро фонд томонидан таъсис қилинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here