ИБЛИСГА ҚЎЛ БЕРГАНЛАР…

0

 

Ваҳшиёна ҳаракатлар Бразилиянинг Игуату шаҳрида содир этилди. Очиқчасига иблис фанатлари ҳисобланган 30 ёшли Глеудсон Баррос, 41 ёшли Роберто Алвес, 17 ёшли Самио Бесса исмли жиноятчилар навбатдаги лотерея ўйинида катта пул ютишга аҳд қилишган. Аммо улар иштирок этадиган секта деб аталмиш яширин ташкилот талабига кўра (бу яширин ташкилот иблис таълимотига асосланган) 4 киши қурбонлик сифатида ўлдирилиши лозим эмиш. Улар алдов йўли билан уч нафар эркак ва бир нафар аёл танишини яширин ташкилот ҳовлисига чақиришди. Шубҳаланмасликлари учун кечаси бу ерда катта зиёфат берилаётганини таъкидлашди.

«Меҳмон»лар ҳовлига кириб келгач, эшик-деразалар маҳкамланиб, уч ваҳший уларни шафқатсизларча калтаклай кетди. Сўнгра пичоқ ёрдамида бошини танасидан жудо қилишди. Бу ҳам камлик қилгандек, аллақачон мурдага айланган тўрт одамнинг танасини майда бўлакларга бўлиб чиқишди. Эмишки, шу кўринишда лотереяда катта пул ютишда ёрдам беришини сўраб ёвуз руҳларга, иблисга мурожаат этишлари мумкинмиш ва шундагина иблис уларнинг илтимосини қабул қилиб, тилакларини ижобат қилармиш. Аммо ҳайвоний феъл ва ваҳшиёна амални қуролга айлантирган маҳлуқсифатлар лотерея ўйинида катта пул ютиш тугул, чипта сотиб олишга ҳам улгуришмади. Барчаларини полиция ходимлари қўлга олди. Фақат 17 ёшли Самио Бесса исмли шайтон малайи ҳисобланган қиз полиция қўлига тушгандан кўра ўлимни афзал билди ва жонига қасд қилди. Қолган жиноятчилар қамоққа олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Угандада қурғоқчилик туфайли одамларни қурбонлик қилиш каби жиноятлар урчиб кетганди. Жиноятчилар қурбонлик қилиш учун мўлжалланган одамнинг тана қисмини тириклай кесиб, кетидан бор қонини махсус насос ёрдамида тортиб олишарди. Қонни эса ўзаро бўлишиб ичишарди-да, телбаларча тиз чўккан ҳолда кўкка тикилиб гўё ёвуз руҳлардан ёмғир юборишини сўрай бошлашарди. 2017 йилнинг ўзида шундай жиноятчиларнинг 44 нафари қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилди.

Daily Mail

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc