Ишонасизми? Америкалик йигит компьютер ўйини ўйнаб, 56 кг вазн йўқотди!

0

Арканзас штатининг Кристофер Барнетт исмли фуқароси 56 кг га оза олди. Бунинг учун ёш йигитга “Dance Dance Revolution” ўйин машинасида рақсга тушиш кифоя қилди.

Дастлаб бу йигит семизлик сабаб ўлиб қолишдан қўрққанлиги боис бу ўйинни ўйнаган эди. Аммо ҳозир унинг қарашлари ўзгарди. Эндиликда унинг мақсади барча поғоналарни забт этиб, ғолиб бўлиш.

Таъкидланишича, дастлаб ўйинчининг вазни тахминан 150 килограммни ташкил этган. “Dance Dance Revolution” ўйинини ўйнаганидан сўнг эса Кристофер биринчи икки йилда 22 килограмм ва 2016 йилдан 2018 йилгача 34 килограмм вазн йўқотишга муваффақ бўлган.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.

life.ru