Ислом Каримовнинг ўғли маош масаласида иш берувчи билан судлашмоқда

0

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли – Пётр – Москва шаҳрининг Тверь судига иш берувчидан ўзига белгиланган пул маблағларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.

Kun.uzнинг маълумотларига кўра, у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида бир неча йил давомида юқори лавозимда ишлаган, бироқ отасининг ўлимидан бироз вақт ўтгач, ўз ўрнини йўқотган. Бундай ҳолатларда берилиши мўлжалланган пул маблағлари унга тўланмаган.

Эндиликда суд орқали кичик Каримов ўзига белгиланган пулни олишга ҳаракат қилмоқда. Унинг аризасида даъвоси қуйидагича ифодаланади: «тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар». Бу борада бошқа ҳеч қандай тафсилот очиқланмаган.