Коинотга йўл олган «Союз» ракетасида авария юз берди. Фазогирлар тирик, фақат…

0

Халқаро коинот станциясига йўл олган «Союз» ракетасининг иккинчи босқич двигателлари ишдан чиқди. Бу ҳақда Бойқўнғир космодромидаги манбага таяниб, «daryo.uz» маълум қилди.

Россиялик космонавт Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейг ортга қайтгани билдирилмоқда.

«Экипаж тирик ва Қозоғистонга қўнди. Қўниш жойига қидирув-қутқарув отряди юборилди», —таъкидлади манба.

Ракета Бойқўнғирдан 11 октябрь, пайшанба куни тонгда учирилганди. Авария парвознинг 119-сониясида биринчи босқич ён қурилмаларининг иккинчи босқич марказий блокидан ажралиш чоғида юз берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here