КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Ўқув машғулотлари пайтида аскар старшинага деди:

— Ўртоқ старшина, ўқлар тамом бўлди!

— Биттаям қолмадими?

— Худди шундай!

— Рота! Отишмани тўхтат!

 

* * *

 

Жинни ишга жойлашиш учун анкета тўлдиряпти:

Савол: Судланганмисиз? — Йўқ;

Хорижда қариндошларингиз борми? — Йўқ;

Руҳий хасталикка чалинганмисиз? — Йўқ;

Миллатингиз? — Ҳа…

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Қанақа инсофсиз одамсиз? Онам ҳар сафар меҳмонга келганда, уёқ-буёққа олиб бормайсиз, саёҳатларга олиб чиқмайсиз!..

— Фойдаси йўқ, барибир йўлни билади онанг. Уйни сен билан мендан ҳам осонроқ топиб кела олади.

 

* * *

 

Арман дўстига деди:

— Укам телеграмма юборибди. Фарзандли бўлганмиш. Лекин ўғилми, қизми, айтмади.

— Нима фарқи бор?

— Ие, мен хола бўлдимми, тоғами, билишим керак-ку!

 

* * *

 

Арман Англия сафаридан уйга қайтди. Яқинлари сўрашди:

— Хўш, инглизчани қандай гапира олдинг? Ишқилиб, уялиб қолмадингми?

— Э, инглизларнинг ўзи тилини яхши гапира олмаскан. Мен билан гаплашганда роса қийналишди.

* * *

 

ГАИ ходими «Волга»да келаётган грузинни тўхтатиб деди:

— Ҳайдовчилик гувоҳномангизни кўрсатинг!

— Марҳамат.

— Ие, бу самолёт ҳайдаш учун берилган гувоҳнома-ку!

— Вей, намунча менга ёпишиб қолдинг? Бозорда борини сотиб олдим-да!

 

* * *

 

Икки аёл турмада ўн йил бир камерада ўтиришди. Ниҳоят уларни бир вақтнинг ўзида озод этишди. Дарвозадан чиқишди. Бири чапга, иккинчиси ўнгга кетиши керак. Бир-бирларини қучиб хайрлашишгач, бири иккинчисига деди:

— Майли, қолган гапларни эртага телефон орқали гаплашармиз.

 

* * *

 

Болакай ўртоқларига мақтанди:

— Биз яна янги машина олдик.

— Қанақа машина?

— Ҳали ўзим кўрмадим. Дадам гаражда уни бошқа рангга бўяб бўлсин, кейин айтаман.

 

* * *

 

Ихтирочи ўзининг янги ихтиросини намойиш қиляпти.

— Мен шундай ускуна яратдимки, одамнинг шахсини сира қийналмай аниқлай олади.

— Қизиқ. Масалан, менинг шахсимни аниқлаши учун нима қилишим керак?

— Исм-фамилиянгизни қоғозга аниқ ёзиб беришингиз керак.

 

* * *

 

— Азизим, имкон бўлса менга хиёнат қилармидингиз?

— Кўндирдинг, хотин, кўндирдинг.

 

* * *

 

Хотини билан ажрашмоқчи бўлган эркакдан адвокат сўради:

— Хотинингиз билан нега ажрашмоқчисиз?

— Чидолмайман. Хотинимнинг бир ёмон одати бор. Ҳар куни эрта тонгда ухлашга ётади.

— Ие, туни билан нима қилади?

— Менинг уйга келишимни кутади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here