Магаданлик эркак банкка пул олиш учун келди-ю, ўзининг ўлимидан хабар топди…

0

 

Александр Ткач исмли магаданлик эркак, мана, икки ҳафтадан бери тегишли ташкилотларга қатнаб, ўзининг ўлмаганини исботлаш илинжида куйиб-пишмоқда.

— Олдинига сентябрда бўлиб ўтган сайловда иштирок этганлар орасидан менинг фамилиямни топа олишмади, — деди Ткач. — Кейинроқ пластик карточкамни кутилмаганда блокка туширишди-да, ичидаги бор пулни ечиб олишди. Сентябр ойи учун пенсия олишим керак эди, ундан ҳам дарак бўлмади. Шунан кейин банкка бордим. Не кўз билан кўрайки, мени аллақачон қабристонда дафн этишибди, ҳатто ўлимим ҳақидаги маълумотномани ҳам кўрсатишди. У ерда ёзилишича, мен Александр Ткач Ягодное қишлоғида оламдан ўтганмишман. Ваҳоланки, унақа қишлоқни ҳаётда эшитмаганман…

Кейинчалик маълум бўлди. Врачлар худди шу фамилия ва исмга эга бошқа бир эркакнинг ўлими ҳақида ҳужжат тайёрлаш жараёнида туғилган йили ва ойини нотўғри кўрсатишган. Шу нарса сабаб бўлиб бошқа бир Ткач жабр кўрган. Магадандаги пенсия жамғармаси мутасаддилари Ткачнинг ўлими бекор қилиниб, пенсияси албатта берилишини айтиб ўтишди.

— Шу кунларда сентябр учун пенсия олади, — дейишди улар. — Октябр пенсияси эса ҳар доимги вақтда етказилади…

Айни пайтда Магадан тергов бошқармаси ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Уларнинг ишонч билан айтишича, бу ишда врачлар айбдор ва йўл қўйилган хатосига яраша жазосини олади.

province. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc