Қарғага 32 тилда гапиришни ўргатган ўзбекистонлик ёш йигит оламдан ўтди

0

Сурхондарёлик ҳайвон ўргатувчи, ўзига тегишли қарғага кўплаб тилларда гапиришни ўргатган Шодибек Чориев 27 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг оила аъзолари маълум қилди.

Йигит 9 октябрь куни оламдан ўтди.

Маълум бўлишича, у бириктирувчи тўқима диффиренсиаллашмаган диффуз касаллиги, кардит, гепатит ва бошқа бир қанча касалликлардан азият чекиб келган.

Шодибек 1991 йили Сурхондарёнинг Шеробод туманида туғилган. У Ўрта Осиёда ягона бўлган Гоша лақабли 32 тилда сўзлашувчи қарғаси билан машҳурликка эришган.

Манба: Daryo.uz