Россия аэропортида Ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

0

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар назоратини амалга ошириш чоғида Ўзбекистондан келтирилган ва ветеринар илова ҳужжати бўлмаган носаноат ишлаб чиқарилган ҳайвон маҳсулотларини ушлаб қолди, деб ёзади Podrobno.uz хабарига таяниб Daryo.uz нашри.

Тошкент—Воронеж рейси давлат инспекторлари томонидан текширилиши чоғида Ўзбекистон фуқаролари олиб кириш тақиқланган сут ва гўшт маҳсулотларини ихтиёрий равишда топширди.

Бундай маҳсулотларни яшириб олиб киришга уринган фуқароларга нисбатан эса ҳайвонлар карантини қоидаларини ёки бошқа ветеринар-санитар қоидаларни бузганлик учун баённома тузилди.

Барча маҳсулотлар аэропорт хизмати томонидан ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.