РОССИЯЛИК ЯНГИ МИЛЛИОНЕР… (ёхуд 42 ёшли қурувчи тушида лотереяга катта пул ютганди. Туш ҳақиқатга айланди)

0

 

Анапада яшовчи 42 ёшли Валерий Самусенко беш фарзанднинг отаси. Қурилишда тош терувчи вазифасида ишлайди. Бир одати бор. Доимий равишда фақат битта ларёкдан лотерея сотиб олади. Аммо ҳеч қачон пул ютмаганди. Яқинда туш кўрибди. Тушида лотерея ўйинида жуда катта пул ютганмиш. Эрталаб уйқудан тургач, негадир шу тушига ишонгиси келди ва нонуштани ҳам ортга суриб яна ўша ўзи учун таниш ларёкка чиқди-ю, 4 та лотерея чиптасини сотиб олди. Ўйин узоқ кутдирмади. Фақат.. Валерий қурилишда ишлагани боис телевизор орқали ўйинни кузатиш учун имкон йўқ эди. Эртаси куни интернет орқали лотерея чипталарини текшириб кўрди. Учта чиптага балоям чиқмабди. Лекин тўртинчи чипта учун ажратилган ютуқ миқдорини кўриб сал қурса ҳушидан кетаёзди. Ютуқ Москва шаҳри марказида жойлашган, баҳоси 2 миллион рублга тенг квартира экан. Валерий ютуқни пул кўринишида олишни хоҳлади. Солиқлардан ортгани 1, 74 миллион рубл экан. Шукр қилди. Энди у пулларни яшаб турган квартирасини таъмирлаш, кредитга олган машинаси қарзидан қутулишга сарфларкан.

Омадини берсин!

«Комсомольская правда»

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here