ТОШДА ҲАМ ҚАЛБ БОР…

0

 

Россиялик олим, жарроҳ, офтальмолог, ёзувчи ва саёҳатчи Эрнст Мулдашевнинг фикрича, ер юзидаги айрим тош турлари тирик мавжудот, уларда ҳам қалб бор. Бунинг исботи сифатида у Бошқирдистондаги бўйи беш метр, уч оёқли одам шаклидаги тошларни кўрсатмоқда. Бундай фикрни илгари суришдан олдин олим ўз илмий гуруҳи аъзолари билан бирга бу тошлар устида тадқиқотлар олиб борди. Шундан кейингина тошлар шунчаки эмас, балки узоқ ўтмишда обрўли шахслар сифатида фаолият юритганини ўз мақоласига асос қилиб олди.

— Тўғри, — деди тадқиқот иштирокчиларидан бири, геолог Алексей Савельев. — Бу гаплар оддий одамлар учун кулгили туюлиши мумкин. Бироқ узоқ вақт минераллар устида иш олиб борган мутахассислар шу каби янгиликларга жиддий ёндашишади. Мен ҳам Эрнст Мулдашевнинг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Қадимда ер юзида нафақат бошқа бир цивилизация вакиллари, балки кремнийли ҳаёт тарзига эга жонзотлар ҳам умргузаронлик қилган. Улар табиий офатлар туфайли тошга айланишган. Ишонаманки, худо кўрсатмасин, ер юзида ядровий портлаш содир этилса, одамлар ҳалок бўлади. Тошлар эса аксинча тирилиб, қайта ҳаракатга келади…

esoreiter. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc