Тошкентда автобусда ёнғин чиқди

0

Кеча, 10 октябрь куни 87 йўналишдаги “Mercedes-Benz Low Floor” русумидаги автобусда ёнғин содир бўлди. Воқеа кундуз соат 14:52да юз берган. “18 автобус саройи” МЧЖга қарашли ушбу автотранспорт воситаси Учтепа туманидаги Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда ёнғин келиб чиқган.

Ўт ўчирувчи ходимларнинг тезкор ҳаракати натижасида ёнғин соат 15:01да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисмига зарар етган. Жабр кўрганлар йўқ. Тахминларга кўра, ушбу фалокат автобуснинг ёқилғи қисмидаги носозлик сабаб келиб чиққан.

Turon24.uz