«Ўлим жазоси бутун дунёда бекор қилиниши керак»

0
Ўлим жазоси бутун дунёда бекор қилиниши керак, деб ҳисоблайди Германия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Хайко Маас. 
Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Twitterдаги саҳифасида “Ўлим жазоси бизнинг инсонпарварлик тушунчаларимизга ёт. Давлат ҳеч бўлмаганда, ўлим жазоси белгиланиши билан боғлиқ далиллар тўплашни бас қилиши керак. Европалик ҳамкорларимиз билан худди шу масала юзасидан иш олиб бормоқдамиз”, деб ёзади.
“Регнум” агентлиги яқинда Рим папаси Франциск бутун дунёда ўлим жазосини бекор қилишга оид чақириқ билан чиққанини маълум қилганди.
Манба: UzA.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here