Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 12 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 октябр куни фаол бўлишингиз, атрофдагилар билан кўпроқ ва яна кўпроқ тиллашишингиз учун имкониятлар деярли бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, ёлғиз қолинг. Хаёлларингизни бир нуқтага жамлаган ҳолда орзулар уммонига шўнғинг. Шу баҳонада келажак режаларни тузиб чиқинг. Шу билан бир қаторда иш жойингиздаги ўрнингиз, мавқеингизни қандай ошириш тўғрисида бош қотиринг. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қўнғироқ қилиши кутилади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабданоқ барча ишларни йиғиштириб қўйиб, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш пайида бўлинг. Бугун банклардан асло кредит ола кўрманг. Яқин орада бажарган ишларингиз мукофоти сифатида мўмай даромад эгасига айланишингиз кутилмоқда. Агар йирикроқ бир буюм сотиб олиш ниятида бўлсангиз, чегирмаси кўпроқ дўкон топинг. Кун давомида эмоциянгизни жиловда ушланг. Эрк бера кўрманг. Бировлар билан баҳсга киришиш сизга фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

12 октябрда яқинларингиз қаршисидаги бурч ва мажбуриятларни унутиб қўйманг. Молиявий муаммолар жуда осон бартараф этилади. Лекин ҳадеганда дўкон, бозор айланиб, харидларга зўр берсангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Кун бўйи интернет орқали ўзингизга қайсидир жиҳатдан фойда берувчи маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Баъзилар янги иш қидираётган бўлса, худди шу маълумотлар муаммони осон ҳал этиш манбаи ҳисобланади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ижод кишилари фақат ўз тажрибасига суяниб қолсалар, мақсадга етишлари мушкул кечади. Сиз бошқатдан тажриба тўплай бошлашингиз керак. Чунки даврлар, замонлар ўзгариши билан қачонлардир орттирилган тажриба ҳам эскира боради. Янгича талаблар пайдо бўлади. Оиласиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

12 октябрда бир вақтнинг ўзида бир неча ишни адо этишингиз мумкин. Бу масалада куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз ҳам кузатилмайди. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз яхши кечади. Муҳаббатда оиласизлар ҳам, оилалилар ҳам зерикиш, жанжаллашиш, аразлашиш учун сабаб топа олишмайди. Демак, бугун фақат сизнинг кунингиз. Кечқурун айримларнинг хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугунги кунингиз сирлироқ бошланиши, баъзи режаларингиз амалга ошмаслиги мумкин. Аммо ташвиш чекишга ўрин йўқ. Барча муаммолар вақти келиб бартараф этилади. Ҳамкасблар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан маданий дам олиш режасини тузинг. Кино ёки театрга тушиш сира ортиқчалик қилмасди. Овқатланиш режимини бузманг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

12 октябр куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўртангизда совуқчилик юзага келиши мумкин. Муаммонинг ечими эса романтикада. Шу нарсага алоҳида эътибор қаратинг. Баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга моддий тўкинлик ато этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қолганлар ҳам бугундан катта пул кутаётгани тайин. Афсуски, хоҳишингиздаги даромадга эга бўла олмайсиз. Тақдирда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Ухлашга ётишдан олдин илож топсангиз, сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Юлдузлар шахсий бизнеси борларга бугун маҳсулот харид қилиш учун шошилмасликни маслаҳат беради. Алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ёки кутилган даромадга эга бўла олмаслигингиз мумкин. Агар шамоллаган, грипп юқтирган бўлсангиз, хасталикдан тезроқ халос бўлиш ҳаракатига тушинг. Хасталик сурункалига айланишига сира йўл қўйманг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Умуман бу соҳада фақат йўриқчи иштирокини таъминлаганингиз маъқул. Моддий жиҳатдан камлик кўрмайсиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

12 октябр куни оилалиларнинг ташвиши битта. Рўзғор кемтикларини тўлдириш, рўзғор учун керакли жиҳозлар сотиб олиш. Аммо асосий ишдан ҳам чалғимасликка ҳаракат қилинг. Ишингиз юзасидан қўнғироқларга, таклифларга ўз вақтида лаббай деб жавоб беришга алоҳида эътибор қаратинг. Яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатлар совуқ тортиши эҳтимолга яқин. Агар ўз вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, муаммо янада жиддийлашиб кетиши мумкин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмаслигингиз лозим. Чунки ғолибликка юз фоиз ҳақлисиз. Кайфиятингиз ёмонлашганини баҳона қилиб қон қардошлар кўнглига озор беришдан сақланинг. Бировларга ички сирларингизни айтманг ва ҳеч кимга қарз берманг. Бу ҳаракатлар кўнгилсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Кечқурунга яқин азалий дўстлардан бири сизга ажойиб совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз. Нокамтарлик бўлса ҳам тан олинг. Сиз худди шундай совғани анчадан бери орзулардингиз.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

12 октябрда қиз-жувонлар аввало гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларига зеб беришлари керак бўлади. Гарчи бу амал учун пича вақт ва пул кетса-да, қиёфангиз яқин инсонларни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Оила қуришга улгурмаганлар танлаган инсони билан муносабатларда танаффусларни бошдан ўтказишлари мумкин. Башарти олис ёки яқин манзилга сафар қилишингиз учун эҳтиёж туғилса, ниҳоятда эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Чигал вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталаб оила қурмаганларнинг аксарияти янги танишувларни бошдан кечиришади. Танишув бора-бора романтик учрашувга йўл бўшатади. Ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар пайдо бўлса, зинҳор имкониятни қўлдан бой берманг. Бу ғоялар яқин келажакда сизга мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширишингиз эҳтимоли бор.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here