Хуршид Дўстмуҳаммад: «Енгил адабиёт пайдо бўлишига енгил асарларга харидор китобхон айбдор»

0

Бугун, 11 октябрь куни ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хуршид Дўстмуҳаммад ва ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёзувчи ёшлар орасида кўп учрайдиган маданият, китобхонлик ва ижодий фикрлаш борасидаги камчиликларга алоҳида тўхталди. “Ёшлар юксак бадиий-ғоявий китобларни ўқиши, жиддий мавзулардаги фильмларни томоша қилиши зарур. Шундагина уларда янгича фикрлаш бошланади, – дейди Хуршид Дўстмуҳаммад. – Енгил адабиёт пайдо бўлишига енгил асарларга харидор китобхон айбдор” .

Давра суҳбатида Тошкент молия институти ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ҳамда бошқа ижодкор ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида ёзувчи ёшларга ҳаётий кузатувларини гапириб берар экан, эстетик дид тўғрисида: “Юксак дидли инсонларни тарбиялашимиз керак, ҳар бир инсоннинг ўзи бир романдир”, – деди.

Маълумот учун: Хуршид Дўстмуҳаммад «Ҳовли этагидаги уй», «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Маҳзуна», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим – Сиз», «Кўз қорачиғидаги уй», «Жажман» каби асарлар муаллифи ҳисобланади.

Turon24.uz