Энг арзон бензинга эга давлатлар маълум қилинди. Ўзбекистон 12-ўринда

0

Globalpetrolprices портали томонидан бензин нархи бўйича давлатлар рейтинги тузилди, деб ёзмоқда kun.uz. Рейтингдан 164 та давлат ўрин олган.

Унга кўра, энг арзон бензин Венесуэлада бўлиб, бир литри бор-йўғи бир АҚШ центи туради. Етакчи учталикка Эрон (29 цент) ва Судан (34 цент) кирган.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида бу борада Қозоғистон (11-ўрин) ва Ўзбекистон (12-ўрин) етакчилик қилмоқда. Бу давлатларда бензин нархи, мос равишда, 48 ва 52 цент туради.

Рейтингга кўра, энг қиммат бензин Грецияда бўлиб, бир литри 2,21 доллар туради.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here