Жаҳон интернети: криптографик калитларни алмаштириш бошланди, тизимда носозликлар кузатилиши мумкин

0

11 октябрь куни бутун жаҳон интернетида энг катта миқёсли криптографик калитларни алмаштириш жараёни бошланди. Бу жараён 2010 йилдан буён биринчи марта ўтказилмоқда.

Калитларни алмаштириш Домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича халқаро корпорация (ICANN) назорати остида ўтказилади деб хабар бермоқда Turon.uz нашри.

Янгиланиш икки сутка давом этади. Жаҳондаги барча провайдерлар бундан хабардор қилинган ва шу боис тайёргарлик кўрган бўлишлари лозим. Шунга қарамай, айрим экспертларнинг фикрича, кейинги 48 соат давомида жаҳон интернетида узилишлар ва бошқа носозликлар кузатилиши мумкин.

Жараён 11 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here