Машина остида қолган болакай мўжиза сабаб омон қолди ва ўртоқлари билан копток ўйнашга шошилди

0

Ижтимоий тармоқларда машина бир болакайнинг устидан ўтиб кетгани видеоси тарқалди. Гап шундаки, болалар копток ўйнаётган жойда ҳаракатсиз турган машиналар ҳам бўлган. Ўртоқларидан ажралиб ерда ўтирган болакайни машинасини ҳаракатлантирган ҳайдовчи кўрмай унинг устидан автомобилни ҳаракатлантириб ўтиб кетган. Аввалига машина болани бироз судраган, кейин унинг устидан ўтиб кетган. Оллоҳнинг мўжизаси билан болакай машина балонлари остида қолмаган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳайратланарлиси, бу ҳодисани атрофдагиларнинг ҳеч бири сезмади. Болакай ҳам машина остидан чиқиб, ўртоқлари билан копток ўйнаш учун югуриб кетди. Бу ҳолат ҳайдовчиларниҳам, ота-оналарини ҳам бирдек огоҳликка чақирса ажаб эмас. Зеро вокеа бошқача, яъни фожиали якунланиши ҳам мумкин эди.