Мурманскда ўқувчи қизлар 5 синф ўқувчисини ваҳшиёна калтаклашди. Нега?

0

 

Расмий хабарларга қараганда, Мурманскдаги №27 мактабнинг тўрт нафар 7-8- синф ўқувчи қизлари ўзларича қасоскорлар гуруҳи тузишган. Улар Таисия, Анастасия, Милена, Марина исмли қизлар экан. Яқинда тўрт қиз 5- синфда ўқийдиган Лера исмли қиздан қайсидир бири кўз остига олган йигит билан гаплашгани учун ваҳшиёна ўч олишди. Олдинига Лерани аёвсиз калтаклашди. Кейин тиз чўктиришди. Шу ҳолатда қизалоқ улардан қайта-қайта узр сўраб чиқди. Кетидан Лерани ечинтириб, сочларини юлиб ташлашди, ёнида бор пулини тортиб олишди. Қизалоқни ўз пойафзалларини ялаб чиқишга маҳкум этишди. Бу манзарани видеотасмага ҳам тушириб, кейинроқ интернетга тарқатишди.

Ҳозирда Лера қовурғаси, қўл-оёқлари синиб, оғир аҳволда касалхонада ётибди. Врачлар қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор имкониятларни ишга солишмоқда. Маҳаллий тергов қўмитасидагилар терговолди ҳаракатларини ташкил этишган.

lenta. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here