Нигерия турмаларидан биридаги энг ёши улуғ аристонни озодликка чиқаришмоқчи…

0

 

У Салестин Эгбануш исмли қария бўлиб, айни пайт роппа-роса 100 ёшни қаршилади. 18 йилдан бери турмада ўтириб, суд эълон қилган ўлим жазосини кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, қария 18 йил бурун ўғилларидан бири билан бирга қотиллик жинояти содир этган ва суд ҳукмига кўра ўлим жазосига тортилган.

Қарияни озод этиш масаласини Нигериядаги коррупцияга қарши кураш нодавлат ташкилот президенти Франклин Эзеона кўтариб чиқди. Унинг айтишича, 100 ёшли қарияни турмада сақлаш, яна ўлим жазосини узоқ вақт кутишга мажбур этиш одамгарчиликка умуман тўғри келмайди.

— Бу қария камбағаллиги туфайли турмага тушиб қолган, — деди у. — Агар бадавлат бўлганда, юз кишини ўлдирганда ҳам турманинг яқинига йўламасди. Энди ҳозирги кундаги аҳволига қаранг. Қария касалманд. Кўзлари яхши кўрмайди. Хотираси шу қадар сусайиб кетганки, кўпинча турмадалигини ҳам унутиб қўяди. Қолаверса, бошқалар ҳам ҳар дақиқада ўлимини кутиб яшаб кўрсин-чи, қандай аҳволга тушаркин. Шундай экан, мен отахон турмадан озод этилишини сўрайман…

Қариянинг турмадан озод этилишини нафақат Франклин Эзеона, балки бутун мамлакат аҳли талаб қилмоқда. Тахминлар тўғри чиқса, тез орада Салестин Эгбануш бобо уйига қайтади.

«Би-би-си»

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc