ОАВ: Дональд Трампнинг рафиқаси ўзини дунёдаги энг таҳқирланган инсон деб ҳисоблайди

0

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ўзини дунёдаги энг таҳқирланган инсонлардан бири деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ABC News хабарига таяниб Daryo.uz маълум қилди.

Нашр мухбири билан суҳбатда Меланиянинг ижтимоий тармоқларда таҳқирлашга қарши курашишга йўналтирилган Be Best номли лойиҳаси ҳақида ҳам гап кетди.

«Айтишим мумкинки, мен ижтимоий тармоқларда энг кўп таҳқирланадиган инсонман», — дейди Дональд Трампнинг рафиқаси.

«Аниқроғи улардан бириман. Агар сиз ижтимоий тармоқларда одамлар мен ҳақимда нима дейишларини тингласангиз, бунга амин бўласиз», — дея сўзларини давом эттиради Мелания.

Унинг сўзларига кўра, Be Best лойиҳасини амалга оширишга ижтимоий тармоқлардаги танқидлар туртки бўлган.

АҚШ президентининг фикрича, болаларга интернетда ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатиш зарур. Улар шунингдек, тармоқлардаги таҳқирланишларга қандай қарши туришни ҳам билиши керак.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here