Қайнонасини пичоқлаган келинга жазо белгиланди

0

Шу йилнинг 14 июнь куни Самарқанд шаҳри Мотрид қўрғонида яшовчи Ш.И. қайнонаси Х.С. билан тортишиб қолади. Келин жаҳл устида қайнонасининг қорнига ошхона пичоғини санчади. Сўнг қайнонасига яна 35 марта пичоқ уради. Х.С. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этади деб ёзмоқда Turon.24 нашри.

Ш.И қайнонасининг жасадини 2-3 кун ўзи яшаб турган уй ертўласига яширади. У жасадни йўқотиш мақсадида такси ёллайди ва мурдани Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи Сиёб каналига оқизиб юборади.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни ушбу жиноий иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Судланувчининг аёл киши эканлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.