«Қонундаги ўғри»лар ўзбекистонлик тадбиркордан қарзини тўлаб қўйишни талаб қилишди…

0

 

Яқинда Туркиянинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган «қонундаги ўғри»лар «йиғин»ида ўзбекистонлик тадбиркорнинг ўғрилар ғазнасидан 10 миллион доллар қарзи борлигини айтиб, агар талаб ижро этилмаса, жазога тортилишини баён қилишди.

Йиғинда Кавказ ва Ўрта Осиё жиноят оламининг «авторитет»лари иштирок этди. Йиғинга «Лоту Гули» лақаби билан машҳур озарбайжонлик ўғрибоши Нодир Салифов «раис»лик қилди.

«Лоту Гули» 22 йил турмада жазо муддатини ўтаб, 2017 йили озодликка чиққанди. Бугунги кунда собиқ иттифоқ давлатлари ўғрибошилигига даъво қилмоқда. Уни ўғриларнинг бир қисми қўллаб-қувватламоқда.

Худди шулар озарбайжонлик ўғрибоши билан бирга ўзбекистонлик тадбиркор 2010 йили «общак»дан қарз олганини айтишди. Қарзни эса Гули берган экан. Қарз 2018 йил охирига қадар қайтарилиши лозим. Акс ҳолда Гули тадбиркор шафқатсиз жазоланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Лекин шу йил 8 октябрида Гули Туркия полициячилари тарафидан яна қўлга олинди. Маҳаллий нашрлардан бирида ёзишларича, у бировнинг ҳаётига суиқасд уюштирганлик, наркотиклар контрабандаси, фирибгарликда айбланди. Ўғрибоши Истамбулдаги полиция маҳкамасига олиб кетилган.

vesti. uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc