Рамзон Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга машина совға қилди

0

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгани муносабати билан машина совға қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Шунингдек, сиёсатчининг ўз телеграм-каналида қўшимча қилишича, Грозний ҳокими Иброҳим Закриев жангчига «Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси» унвонини берди.

Россиялик жангчининг отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедовга «Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия соҳаси ходими» унвони берилди.