3 фарзанди учун отасидан 175 млн сўм алимент олдиндан ундириб берилди

0

Тошкентнинг Сергели туманида Мажбурий ижро бюроси фуқародан 3 фарзанди учун 175 миллион сўм алимент пулини ундириб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими «Дарё»га маълум қилди.

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2015 йил 29 декабрдаги 1-5026/15-сонли алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Юнусовдан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Г.Ғаниевага вояга етмаган 3 нафар фарзандлари учун вояга етгунча бўлган миқдор — 175 миллион сўм алимент пуллари олдиндан ундирилиб берилди», — дейилади хабарда.

Алимент пуллари эвазига Г.Ғаниева фарзандлари учун уй олиб яшамоқда.