Туркманистонда тамаки маҳсулотлари тақиқлови «қора бозор»чиларга ғойибдан мўмай даромад келтира бошлади…

0

 

Мана, икки ойдирки, Туркманистондаги давлатга қарашли дўконларда тамаки маҳсулотлари сотилмаяпти. Ҳукумат раҳбарлари ушбу маҳсулот сотуви ва сотиб олинишини қатъиян тақиқлаб қўйишган. Аммо тақиқловга қарамай, «қора бозор» деб аталмиш хилқатда савдо қизигандан қизимоқда. «Тадбиркор»лар илгари дўконда бир қутиси 25 манат нархда сотилган сигаретни 70-90 манатдан кашандаларга пуллашмоқда. Айтишларича, хусусий дўконлар эгалари давлат дўконларига қарашли омборлар мудирлари билан хуфиёна келишиб, бир қути сигаретни улгуржисига 30-35 манатдан сотиб олишмоқда. Кейин эса устига икки баробар нарх қўйиб бекитиқча пуллашмоқда.

Туркманистон ҳукумати Эрондан мамлакатга кириб келадиган тамаки маҳсулотлари каналини ҳам ёпиб ташлаган. Ашхабоддаги аэропортда ҳам тамаки маҳсулотлари билан қўлга тушганлар тўхтатилиб, маҳсулот давлат фойдасига мусодара қилинмоқда. Кашандалар эса барибир чекишни ташлагани йўқ.

lenta. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here