Бир чимдим кулги!

0

* * *

Бир куни иккита жинни ҳовуз бўйида ўтирган экан.
Биринчи аҳмоқ қошиқда шакар олиб, ҳовузга солибди-да, сувдан олиб ичиб кўриб:
— Эй, шираси чиқмабди, — деса, иккинчи жинни:
— Аралаштирмадинг-ку! — дермиш.

* * *

Қиз йигитига:
— Жоним, нимага жимсиз? Бирор нарса гапириб беринг. Зерикиб кетдим.
Йигит:
— Нимани гапирай? Қулоғинг кар бўлса сени. Ҳеч нарсани эшитмасанг. Гапирганим билан нима фойда? — деса,
Қиз:
— Вой, кейин-чи? Кейин нима бўлди? — дермиш.

* * *

Мактабда она тили дарсида ўқитувчи:
— Хўш, Бозоров, сиз туринг-чи. Сизга савол: «Мен сизга янги костюм-шим совға қилдим» бу қандай гап?
— Домлажон, шуям қийинми? Бу бўлмаган гап, — дермиш.