КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Болажонларнинг севимли мультқаҳрамони Винни Пух турли халқларда турлича номга эга. Масалан:

Арманистонда — Винник Пуханьян;

Германияда — Херр Вильгельм фон Пухен;

Исроилда — Виннихак Пухберг;

Грузияда — Виначар Пухашвили;

Ҳиндистонда — Виннира Пуханди;

Италияда — Винченсо ди Пухини;

Россияда — Винни Владимирович Пухин;

Саудия Арабистонида — Шайх Вин ибн аль Носир аль Соҳиб ас Пухар;

Францияда — Винниус де Пухле;

Қозоғистонда — Виннибай Пухенбаев

 

* * *

 

Имтиҳон олувчи нуқул асабийлашаётган талабага кулиб қаради-да, сўради:

— Адашмасам, биз танишмиз. Илгари кўришмаганмидик?

Кўришганмиз. Ўтган йилиям сизга имтиҳон топширгандим. Лекин ўтолмаганман.

— Қаранг-а! Насиб бўлса, бу йил албатта ўтасиз. Айтганча, ўшанда қандай савол бергандим?

— «Илгари кўришмаганмидик?» деган саволни бергандингиз.

 

* * *

 

Самолёт парвозга шай. Учувчи диспетчерга маълум қилди:

— Биринчи, мен ўн иккинчи, самолёт парвозга шай!

— Тушундим, ёзиб қўйдим, учишга рухсат бераман.

— Биринчи, мен ўн иккинчиман, парвоз муваффақиятли кечмоқда.

— Тушундим, ёзиб қўяман.

— Биринчи, мен ўн иккинчиман, белгиланган баландликка кўтарилдим.

— Тушундим, ёзиб қўяман.

— Биринчи, мен ўн иккинчиман, қарама-қарши томондан ўн учинчи учиб келмоқда.

— Тушундим, уни рўйхатдан ўчириб қўяман.

 

* * *

 

— Алло, бу ресторанми?

— Ҳа.

— Сизларга кечқурун соат еттига еттита столга буюртма бермоқчи эдик.

— Яхши, ёзиб қўяман. Стул-чи? Стулгаям буюртма берасизларми?

 

* * *

 

Раҳбарнинг тўрт яшар қизи дадасидан сўради:

— Дада, сиз котибангизни севасизми?

— Йўқ.

— Нега севмайсиз?

Раҳбар бироз сукут сақлаб тургач, деди:

— Ойинг рухсат бермайди.

 

* * *

 

Босқинчи ўғрилар квартиралардан бири эшигининг қўнғироғини чалди. Ичкаридан беш яшар болакай овоз берди.

— Ким у?

— Сен уйда ёлғизмисан?

— Йўқ, Сашаям мен билан.

— Саша неча ёшда?

— Уч ёшда…

Орадан бир соат вақт ўтиб болакайнинг ота-онаси кириб келди ва Саша лақабли баҳайбат итдан қўрқиб шкаф устига чиқиб олган ўғриларни узоқ вақт пастга тушишга ундади.

 

* * *

 

Танишув сайтидаги ёзишмадан:

— Қуёнчам, салом! Айт-чи, бўйинг қанча?

— Бир метр-у қирқ сантиметр, асалим.

— Оҳ, ўзимнинг мушукчам! Вазнинг-чи?

— Вазним сал камроқ. Атиги бир юз ўттиз.

 

* * *

 

ГАИ ходими ҳайдовчига деди:

— Сиз қоидани буздингиз…

— Айбдорман, илтимос, мени қўйворинг, бугун туғилган куним.

ГАИ ходими унинг ҳайдовчилик гувоҳномасидаги рақамларга кўз ташлади-да, норози бош чайқади.

— Тушунаман, аммо бугун кечқурун мен ҳам туғилган кунингиз шарафига ресторанда ўтирсам девдим.

 

* * *

 

Ҳайвонот боғида охирги горилла ўлди. Раҳбарият томошабинлар хафа бўлмасликлари учун бир талабани ±ллаб горилланинг қафасига киритиб қўйишди. Талаба ҳам горилла каби сакрар, бақирар, хуллас, ўзини горилладай тутарди. Бир пайт сакрайверганидан мувозанатни йўқотиб шернинг қафасига учиб тушди.

— Ёрдам берингла-ар! — қичқирди талаба.

Қараса, шер оҳиста қулоғига шивирлаяпти:

— Овозингни ўчир, бўлмаса, иккаламиз ҳам ишдан кетамиз!

 

* * *

 

Эркак дўконга қўнғироқ қилиб сўради:

— Сизларда сичқонлар учун махсус гиламча йўқми?

— Вей, мабодо сизга сувараклар учун халат, микроблар учун шиппак ҳам керакдир-а?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc