80 ЁШЛИ ОТАХОН ОНАСИЗ ҲАЁТГА СИРА ЧИДАЙ ОЛМАЙДИ…

0

 

Том Китинг айни кунларда 80 ёшни қаршилади. Онаси Ада Китинг хоним эса 98 ёшда. Аслида яна икки қизи бор. Аммо улар аллақачон турмуш қуриб, бола-чақали бўлиб кетишган. Она ва ўғил бир умр бирга яшашди. Ўтган йили Том бобо саломатлиги ёмонлашиб қолгани сабабли онасига оғири тушмаслиги учун қариялар уйига кўчиб ўтганди. Бироқ онаси ҳам ҳеч қанча ўтмай унинг ёнига етиб борди.

— Менинг болам онасисиз чидай олмайди, — деди у журналистларга. — Иссиқ-совуғидан ўзим хабар олмасам бўлмайди. Боламни ҳеч кимга ишонмайман…

Онахоннинг айтишича, Том бобо туғилгандан то шу кунга қадар онаси билан бирга яшаган. Ҳеч қачон оила қурмаган. Ада момо эса пенсиягача госпиталда ҳамшира бўлиб ишлаган. Томнинг отаси аллақачонлар оламдан ўтиб кетган. Демак, 80 йилдан бери Том бобо онасидан ажралмаган.

Ҳозир икковлари ҳам қариялар уйида. Ҳар куни момо суюкли фарзандини алла айтиб ухлатади. Эрта тонгда эшигини тақиллатиб нонуштага таклиф этади. Кундузлари бирга-бирга теннис ўйнашади, сериалларни томоша қилишади. Кейин эса Ада момо нималарнидир тўқишга тушади. Том бобо эса онасига газетадаги сўнгги янгиликларни ўқиб беради. 98 ёшли она ва 80 ёшли ўғил қариялар уйида бўлса-да, бахтли яшашмоқда. Асосийси, улар бир-биридан айро эмас.

liverpoolecho. co. uk

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc