Рашк туфайли хотинининг қўл бармоқларини кесиб ташлаган эр устидан суд жараёни бошланди…

0

 

Ёдингизда бўлса, ўтган йил декабрида Москва вилоятида яшовчи Дмитрий Грачёв хотинини бировларга рашк қилиш оқибатида жиноятга қўл ургани ҳақида хабар бергандик. У ўшанда хотинини ўрмонга олиб борган. Олдинига турли кўринишдаги қийноқларга солган. Кейин эса иккала қўлидаги барча бармоқларни кесиб олган-у, жон бериш арафасида қолган аёлни касалхонага олиб бориб, ўзи полициячиларга таслим бўлган. Врачлар ўшанда тўққиз соат давомида жонлантириш амалини ўтказишган. Жарроҳлар бир кеча-кундуз аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган. Умридан бор экан, аёл ўлмай қолди. Ҳатто, бир қўлидаги бармоқларини қайта тиклашнинг ҳам имкони туғилди. Лекин ҳануз аёл доимий тарзда муолажалар олишга маҳкум.

Айтишларига қараганда, фожиа юз бермасдан бир неча ҳафта олдин бу аёл эрининг устидан ҳудуд нозирига ҳам арз қилиб, дуч келганга рашк қилаверишини айтган. Бироқ ҳудуд нозири эркакнинг юриш-туришида жиноят излари сезилмаётганини айтган-у, қўл силтаб қўя қолган. Мана, энди полициячи ҳам хизмат бурчига масъулиятсизларча ёндашганликда айбланмоқда. Рашкчи эр устидан эса суд жараёни бошланди. Уни бирданига учта модда: «Қасддан бировнинг саломатлигига зиён етказиш», «Одам ўғирлаш», «Ҳаётига суиқасд қилиш» бўйича айблашмоқда.

vesti. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc