Фоҳишахона ташкил этган шахс терговчига пора бераётган вақтда қўлга олинди (видео)

0

Замон информацион дастурининг хабар беришича, фуқаро Раҳимжон ўзининг кўп қаватли хонадонларидан бирида Маҳмуджон ва Моҳигул исмли шахсларга 80 минг сўм эвазига интим муносабатлари учун шароит яратиб берган вақтда қўлга олинади. Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи деганларидек, Раҳимжон аввал ҳам худди шу жиноят билан айбланган ва чин дилдан пушаймонлиги сабабли кечирилган эди. Аммо ўрганган кўнгил бирининг ортидан иккинчи жиноятни содир этишга ундади. Яъни жиноятини босди-босди қилиши учун прокурорга 500 АҚШ доллари бераётган вақтда қўлга олинди.