ФВВ: «Қамчиқ» довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайгани сабабли йўловчиларга ёрдам кўрсатилди

0

15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари “Қамчиқ” довонида об-ҳавонинг кескин пасайиши, кучли шамол эсиши ва қор ёғаётганлиги сабабли 03:30лар чамасида транспорт воситалари ҳамда йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида кузатув ва назорат ишлари олиб бораётган вақтида иккита Дамас русумли автомошиналарнинг бузулганлиги сабабли тўхтаб қолганлигини аниқлашди.

Автомашиналарда Самарқанд шаҳридан спорт мусобақаларидан 9 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари 3 нафар мураббийлари кузатувида уйларига қайтишаётган экан.

Қутқарувчилар йўловчиларни “Қамчиқ” махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келишди, у эрда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таминладилар, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатишди деб ёзади ФВВ ахборот хизмати.