Лола Каримова-Тилляеванинг Ислом Каримов ҳақидаги хотираларидан

0

Баҳорги таътил кунларида болалар билан ота-онамдан хабар олиш учун Тошкентга келган эдик. Навруз байрами арафаси эди. Отам набираларини кўрганда ҳамиша ниҳоятда қувонар эдилар. Фарзандларим ҳам бобосини катта хурсандчилик ва қий-чув билан кутиб олишар ва остонаданоқ ўз ўйинларига чорлар эдилар. Каримов фонди Лола Каримова-Тилляеванинг хотиралари билан бўлишди.

“Шундай дамларда отам “Болали уй бозор, боласиз уй мозор” мақолини такрорлар эдилар.

Кечки овқат пайтида отам Самарқандни набираларига кўрсатиш истаклари борлигини айтдилар ва биз эртаси куниёқ Самарқандга йўл олдик.

Бу жуда ҳам файзли сафар бўлди. Қадимги обидаларни бориб кўрдик, аждодларимиз руҳига ҳурмат бажо айлаб, улар дафн этилган маконларни зиёрат қилдик. Отам кучли хотира эгаси эдилар, ва Самарқанд тарихига оид кўпгина қизиқарли воқеаларни бизларга сўзлаб бердилар.

Катта қизим Мариамга Регистон майдони тўғрисида батафсил гапириб берганлари, Тиллакори мадрасасининг гўзал безакларини ҳайратда томоша қилганимиз хали ҳам кўз олдимда.

Самарқандга қилган ушбу сафаримиздан икки йилдан сал ошиқ вақт ўтиб, айни шу майдон ва мадраса ёнида отам билан видолашиб, уларни мангу масканларига кузатдик”, дейилади Тилляева хотираларида.