Сонам Капур Салмон Хонни яхши кўради, чунки…

0

Салмон Хон Сонам Капурнинг биринчи фильми «Маҳбуба» («Saawariya»)да унинг севган инсонини ўйнаган эди. У пайтда актриса олти йил ўтиб, оилавий драмалари билан машҳур режиссёр Сураж Баржатиянинг «Prem Ratan Dhan Payo» фильмида Салмоннинг жуфтини ўйнашини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Сураж Баржатия ўз фильмига бошидаёқ Сонамни мўлжаллаган эди, актриса бундан фахрланади.

«Салмон билан ишлаш ажойиб, чунки у ниҳоятда меҳрибон ва жуда яхши инсон, — дейди Сонам. — Ҳар куни унинг трейлери ёнида бирга тушлик қилдик, шундай пайтларда туғиладиган бирдамлик ва жипслик ҳисси менга жуда ёқарди. Менга унинг меҳнатсеварлиги, беадаб эмас, ҳали ҳам юксак ахлоқий идеалларга амал қиладиган одам эканлиги ёқади. Одатда, вақт ўтиб, тажриба ва шон-шуҳрат ортгани сари беадаблик пайдо бўлади. Лекин у ҳали ҳам идеалист. Бир куни ундан жамоамдаги қизлардан бирининг туғилган куни билан табриклаб, торт кесишда иштирок этишини илтимос қилдим. У шундай меҳрибон одамки, дарров бизга қўшилди».

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.

(«Ҳордиқ плюс» газетаси хазинасидан)