КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Йўловчи ташувчи самолёт қулаб тушгач, қора қутидан қуйидаги ёзувни топишди:

— Кўрдингми, мен зўр қулатармиканман?

 

* * *

 

Танишув эълони:

— Семизликдан қийналаётган эркак овқат тайёрлашни билмайдиган аёлни изламоқда.

 

* * *

 

Муаллим:

— Эшмат, алфавитнинг биринчи ҳарфини айт!

Эшмат синфдошларга қаради. Улар розеткага икки бармоғини тиқишни маслаҳат беришди. Эшмат болалар айтганидек икки бармоғини розеткага тиқди-ю, шу заҳоти бақириб юборди:

— Аааааа!!!

Муаллим:

— Тўғри айтдинг, ўтир, баҳоинг «беш»!

 

* * *

 

Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ ундан сўради:

— Нима тилагинг бор?

— Мен қайноқ нуқталарда уруш тугатилишини истайман.

— Уф-ф… Бу қийин масала-да! Кел, бошқа тилак тилай қолгин!

— Бўпти, хотиним гўзал аёлга айланиб қолишини истайман.

— Оғайни, кел, глобусни менга бер, ўша қайноқ нуқталарни топа қолайлик!

 

* * *

 

— Сиз соат олтида уйғондингизми? Уйқуга тўймадингизми? Каравотингизда яна бир соатгина ётгингиз келдими? Лекин ишга боришингиз зарур, шундайми? Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. «Дилхуш» газетасини варақлаб ўз исмингизни топинг. Тополмадингизми? Унда туринг-да, ишга жўнанг!

 

* * *

 

Эркак дўконга келиб қўғирчоқ Барби сотиб олмоқчи бўлганди, сотувчи тушунтира кетди:

— Мана бу Барбимиз малика. 15 доллар туради. Манавиниси оиласи билан ажрашган Барби. 100 доллар туради.

— Нега бунча қиммат?

— Ие, ўзига қўшиб уй, машина, вертолёт ҳам берилади.

 

* * *

 

Тил-адабиёт муаллими гапирадиган тўти сотиб олди. Эртаси куни қушлар дўконига қайтиб келди-да, деди:

— Узр, кеча менга сотган тўтиқушингиз жуда бемаъни экан.

— Нега? Сўкинарканми?

— Йўқ, гапдаги баъзи феълларни топишга қийналяпти.

 

* * *

 

— Кўриниб турибдики, сиз бегона аёллар билан тез-тез учрашиб тураркансиз.

— Наҳотки, сезилган бўлса?

— Ҳа, ёмғирпўшни жуда чиройли тахладингиз.

 

* * *

 

Она қизига деди:

— Қизим, эрни ақлни ишлатиб танлаш керак. Мана, дадангни мисол қилиб келтирай. Қўлидан ҳамма иш келади. Машина дейсанми, электрми, сантехника жиҳозлари, уй жиҳозлари дейсанми, ҳаммасини боплаб таъмирлаб қўя олади. Агар сенам дадангга ўхшаган эр топсанг, шуни яхши билки, умрингнинг охиригачаям уйингга янги жиҳоз келмайди!

 

* * *

 

Телевизор орқали футбол томоша қилаётган эрдан хотини сўради:

— Нега ҳов анави томошабинни ёнидагилар бўралаб сўкди?

— У ҳакамга шиша ирғитганди.

— Отган шишаси тегмади-ку!

— Шунинг учун ҳам сўкишяпти-да!

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc